понедельник, 18 сентября 2017 г.

3 мавзу

-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

РЕЖА:
1.     Интернет тармоғи ва унинг асосий хизматлари
2.     Интернетда маълумотларни излаш
3.     Таълимда портал технологиялари

1.      Интернет тармоғи ва унинг асосий хизматлари

Интернет (Internet) - бу бутун жаҳон компьютер тармоқлари мажмуидир, яъни ягона стандарт асосида фаолият кўрсатувчи жаҳон глобал компьютер тармоғидир.
WWW – World Wide Web – бутун дунё ўргамчак тўри ҳисобланиб, Интернет ресурсларини ташкил этиш ва ундан фойдаланишни таъминлаб беради.
Веб сайт – бирор бир соҳага, фаолиятга, воқеа ва ходисага бағишланган маълумотларни ўзида жамлаган Интернет саҳифалар мажмуи
Интернет ва асосий тушунчалар
         Интернет провайдер – Интернет тармоғи хизматларидан фойдаланишни таъминлаб берувчи юридик шахс.
         Электрон почта – Интернет тармоғи орқали тезкор маълумотлар ва хабарлар алмашиш тизими
         Интернет манзил (URL) – Интернет тармоғида жойлаштирилган ахборот ресурсларининг мурожаат манзиллари.
         Proxy – локал тармоққа уланган компьютерларни битта алоқа канали орқали Интернет хизматидан фойдаланишни ташкил этиш хизмати
         Веб сервер – веб саҳифаларни жойлаштириш, бошқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда фойдаланувчилар сўровларига ишлов бериш хизмати
         http://qrcoder.ru/code/?1a+2b+3c+4d+5a&4&0



          
Веб броузерлар ва веб саҳифалар
         Веб броузерлар – бу Интернет ресурслари ва маълумотларидан фойдаланишни таъминловчи дастурлар бўлиб, уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
        Internet Explorer, Firefox Mozilla, Netscape Navigator, Opera, Google Chrome, Safari
         Веб саҳифалар асосан ўзида маълумотларни жамловчи контейнер ҳисобланиб, уларнинг икки тури мавжуд:
        Статик – ўзгармас веб саҳифалар
        Динамик – мурожатга нисбатан шакллантириладиган веб саҳифалар
Веб саҳифалар ва технологиялар
         Статик веб сайтлар
        HTML, CSS, Java ва VB скрипт
         Динамик веб сайтлар
        HTML, CSS, PHP, MySQL, Java script, AJAX
        HTML, CSS, ASP, SQL Server, Java script
         Веб сайтлар яратиш технологиялари
        MS FrontPage, Dreamviewer, HomeSite, Adobe Flash
WAP технологияси
         WAP (wireless application protocol) – мобил телефонлар ва қурилмалар орқали Интернет маълумотларини узатиш протоколи.
         WML (Wireless Markup Language)симсиз қурилмалар учун маълумотларни жойлаштириш тили.

         WAP браузер – WAP сайтларга мобил қурилмалар орқали мурожат қилиш дастури.

Комментариев нет:

Отправить комментарий